Шифокорлар инсульт тахмин қилинган Исроил собиқ президенти Шимон Пересни сунъий комага тушириб, уни ҳаётий фаолиятни қўллаб-қувватловчи тиббий ускунага боғлашди. Бу ҳақида тиббий ходимларнинг сўзларига асосланиб, маҳаллий телевидение хабар берди. 

Шифокорлар 93 ёшли сиёсий арбобнинг аҳволини оғир, лекин барқарор, дея баҳолашмоқда. 

"Шифокорлар таваккал қилмасликка қарор қилишди ва Пересни тиббий комага туширишди - унга анестезия юборилди. Шифокорлар унинг ҳаётини сақлаб қолиш учун имкон қадар ҳаракат қилишмоқда, жарроҳлик масаласи ҳозирча ҳал қилинмади", - дея маълум қилди Исроил телевидениесининг Тўққизинчи канали.