Сурия қуролли кучлари қўмондонлиги мамлакатнинг бутун ҳудуди бўйлаб 7 кунлик сукут тартибини киритди. Бу ҳақда Sana янгиликлар агентлиги 12 сентябрда маълум қилди.  

Агентлик маълумотларига кўра, ўт очиш маҳаллий вақт билан 12 сентябрь соат 19:00 дан 18 сентябргача тўхтатилади. Бунда ҳукумат армияси қуролланган гуруҳлар томонидан тартибнинг исталган бузилиши учун жавоб беришга тайёр.

10 сентябрда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ва АҚШ Давлат котиби Жон Керри Суриядаги вазиятни тинчлик билан тартибга солиш режасини маъқулладилар. Москва ва Вашингтон Сурия ихтилофининг барча томонларини жанговор ҳаракатларни тўхтатиш тартибини 12 сентябрдан қўллаб-қувватлашга чақирди, шу билан бирга террорчиларга қарши кураш давом этаверади. Керрининг айтишича, ўт очишни тўхтатиш тартибини Ҳалабга татбиқ қилиш лозим.