"Телба Макс: Ғазаб йўли" фильмидаги автомобиль пойгаси саҳнаси компьютер графикасисиз кўрсатилди. Ушбу ролик ESPORTS TV'нинг YouTube-каналида намойиш этилди.

Ўтган йилнинг май ойида чиққан бу фильм режиссёр Жорж Миллер томонидан тасвирга олинган. Ундаги бош ролларни Том Ҳарди ва Шарлиз Теронлар ижро этишган. Картина 1979 йилда Мел Гибсон иштирокида суратга олинган фильмнинг давоми ҳисобланади.

 

Мазкур фильм "Оскар" мукофотининг 10 номинациясига қўйилиб, 6 тасида ғолибликни қўлга киритган: "Энг яхши либослар", "Энг яхши монтаж", "Энг яхши грим ва турмаклар", "Энг яхши товуш", "Энг яхши товуш монтажи" ва "Энг яхши постановкачи рассом иши".

"Телба Макс" дунё прокатида 374 миллион доллар тўплаган. Фильм бюджети 150 миллионни ташкил қилган, яна шунча маблағ реклама кампаниясига сарфланган.