Ўзбекистон Марказий банки 2016 йил 14 сентябрдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматларини белгилади. АҚШ доллари курси ўтган ҳафтага нисбатан 5,49 сўмга ортиб, 3000,25 сўмни ташкил қилди. 

Бу 6 сентябрдаги курсга нисбатан 5 сўм 49 тийинга кўп.

Йил бошига нисбатан доллар курси 190,27 сўм ёки 3,13 фоизга ўсган. 

Таъкидлаш жоизки, АҚШ доллари курси 2016 йилнинг май ойи бошида 2,9 минг сўм кўрсаткичидан кўтарилган. 

14 сентябрдан эътиборан 1 евро қиймати 3367 сўм 29 тийин (6 сентябрдаги курсга нисбатан 7 сўм 21 тийин арзон), 1 Хитой юани 449 сўм 19 тийин (6 сентябрдаги курсга нисбатан 79 тийин қиммат), 1 Россия рубли эса 46 сўм 12 тийин (6 сентябрдаги курсга нисбатан 65 тийин қиммат) этиб белгиланган.

Валюталар курси бухгалтерлик ҳисоб-китоби, валюта операциялари бўйича статистик ва бошқа ҳисоботларни  юритиш, шунингдек божхона ва шу каби мажбурий тўловларни амалга ошириш учун Марказий банк томонидан ҳар ҳафта белгиланади. 

Эслатиб ўтамиз, валюта қийматини белгилаш чоғида Марказий банк мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.