АҚШ Жаҳон савдо ташкилотига (ЖСТ) Хитой устидан арз қилди. Унга кўра, ХХР қоидаларга зид равишда буғдой, маккажўхори ва гуруч нархларини субсидиялаштирмоқда. Бу ҳақида сешанба куни АҚШ президенти Барак Обама маълум қилди. 

"Хитой ҳукумати ЖСТ қоидаларини бузиб, буғдой, маккажўхори ва гуручга бозор даражасидан анча юқори бўлган нархларни белгиламоқда, бу эса ноқонуний давлат субсидияларига олиб келди. Муҳим дон маҳсулотларига ноқонуний белгиланган нархлар бутун дунё бўйлаб худди шу маҳсулотларни экспорт қилувчи америкалик фермерларга зиён келтирмоқда", - дейилган Обаманинг арзномасида.