Франциянинг «Миллий фронт» партияси етакчиси Марин Ле Пен, мамлакат президентлиги учун сайловларда ғалаба қозонгудек бўлса, Франциянинг ЕИ таркибидан чиқиши бўйича референдумни ташкил этиши мумкинлигини билдирди, деб хабар қилмоқда CNN телеканали.

Ле Пен Европарламент сессиясида берилган саволга жавоб берар экан, «демократия меъёрларига кўра, референдум - бу энг яхши қуролдир», - деган. У, бу ҳақда сўнгги йилларда бир неча маротаба сўз юритганини эслаб ўтган. 

Ле Пеннинг айтишича, ҳар бир миллат ўз тақдирини ўзи белгилаш имконига эга бўлиши керак. Шу боисдан, Еврокомиссия раҳбари Жан-Клод Юнкер ҳам «демократга айланиши» ва уларга шароит яратиб бериши лозим.