Ford компанияси муҳандислари ҳар йилги «Further with Ford» анъанавий конференциясида истеъмолчиларни қизиқтириш мумкин бўлган ажойиб ишланмалари хусусида маълум қилди. Улардан бири «On-the-go H2O» тизими — автомобиль салонининг марказий тоннелида жойланган сув диспенсеридир. 

Тизимнинг ишлаши учун совутгич ишлашидан олинувчи конденсатдан фойдаланилади. У автомобиль тубидаги махсус идишда тўпланиб, махсус фильтрдан ўтказилади. Ғоя муаллифи, Ford муҳандиси Дуг Мартиннинг сўзига кўра, натижада ичимлик суви танқис бўлган ривожланаётган мамлакатларда ичимлик суви билан боғлиқ муаммони бирмунча ҳал этиш мумкин. 

Иккинчи янгилик — «Phone as Car»— смартфонлар учун махсус илова бўлиб, аудиотизим ва иқлим назоратини масофадан бошқариш имконини беради. Ford компаниясига кўра,, бу ҳам келгусида анча фойдали бўлади. Масалан, ҳайдовчисиз автомобилларда, уларнинг эгаси олдига келгунича ҳавони совутгични ишга тушириши ёки севимли мусиқасини танлаши мумкин. 

Бундан ташқари, тизим йўловчининг сўзларини ҳайдовчи тилига таржима ҳам қила олади. Бунда Ford SYNC дастури ёрдамга келади. Бу такси хизматлари учун жуда самарали бўлиши шубҳасиз. 

Учинчи ишланма —Carr-E ҳоверборди. Унинг ёрдамида узоқни яқин қилиш ёки масофадан бошқариш ёрдамида кичик юкларни етказиб бериш мумкин. Янгилик сенсорлар ёрдамида йўлида дуч келган тўсиқларни айланиб ўта олади.