Ўзбекистон  терма жамоасининг ЖЧ-2018 саралаш учрашувларига муваффақиятли тайёргарлик кўриши учун 2016 йилги ўйинлар тақвимида ўзгаришлар юз берди.

23-турнинг «Навбаҳор» (Наманган) — «Пахтакор» (Тошкент) учрашуви 25 сентябрдан 24 сентябрга кўчирилди. 

24-турнинг «Пахтакор» (Тошкент) — «Локомотив» (Тошкент) учрашуви 30 сентябрдан 28 сентябрга кўчирилди. 

24-турнинг «Бухоро» (Бухоро) — «Бунёдкор» (Тошкент) учрашуви 30 сентябрдан 28 сентябрга кўчирилди. 

20-турнинг аввалроқ 20 сентябрга кўчирилган «Машъал» (Муборак) — «Локомотив» (Тошкент) учрашуви эса 17—19 октябрдаги захира кунларининг бирида ўтказилади.