АҚШ президентилигига номзод республикачи Дональд Трамп ўзининг демократчи рақиби Ҳиллари Клинтонга ҳамдардлик билдирди. Куни кеча Демократлар партияси номзодига ўпка яллиғланиши ташхиси қўйилган эди. Ундан аввал сиёсатчи ўзини ёмон ҳис қилганлиги туфайли 11 сентябрдаги теракт қурбонлари хотирасига бағишланган маросимни тарк этишига тўғри келганди. 

"Бу осон деб ўйлайсизми? Ушбу ажиб масканда ҳозир Фарингейт бўйича 122 даража иссиқ. Доим ана шундай шароитларда чиқиш қилишга тўғри келади, чунки жуда кўп халқ тўпланади. Жой эса бунча кишига мўлжалланмаган. Ҳиллари Клинтон 4 соат давомида мана шундай шароитларда чиқиш қила олади, деб ўйлайсизми? Билмайман", - деди Трамп The Guardian нашрига. 

Республикачилар вакили собиқ давлат котибининг соғлиғи яхшиланишига ва унинг пойгага қайтишига умид билдирди.

Демократлар штатида Клинтоннинг теракт қурбонларига бағишланган маросимни тарк этишини дастлаб иссиқни кўтара олмаганлиги билан изоҳлашди. Кейин эса 9 сентябрда Клинтонга зотилжам ташхиси қўйилгани маълум бўлди. 

Клинтоннинг шифокори Лиза Бардакнинг сўзларига кўра, ҳозирда демократлар номзоди "соғ-саломат ва АҚШ президенти лавозимини эгаллашга тайёр".