Европа Лигасининг 1-тур учрашувлари кутилмаган натижаларни тақдим қилмоқда. 

Исроилда "Маккаби" жамоаси "Зенит"га қарши тўп сурди. Мезбонлар 26, 50 ва 70-дақиқаларда питерликлар дарвозасини ишғол қилиб, 3:0 ҳисобида олдинга чиқиб олишди. Шундан кейин  "Зенит" иродасини намойиш қилиб, ҳақиқий "камбэк"ни амалга оширишди. 76-дақиқада Кокорин орадаги фарқни қисқартирди, - 3:1. 84-дақиқага келиб Маурисио яна бир маротаба мезбонлар дарвозасини ишғол қилди, - 3:2. 86 ва 90-дақиқаларда ҳам "Зенит" футболчилари яна икки маротаба тўп кирита олишди. Шундай қилиб, Мирча Луческу шогирдлари 15 дақиқа ичида "Маккаби" дарвозасини 4 маротаба ишғол қилган ҳолда, фантастик ғалабани тантана қилди.

Маккаби Тель-Авив Исроил – Зенит Россия 3:4 (1:0, 2:4)

Голлар: 1:0 – 26 Медуньянин, 2:0 – 50 Кьяртанссон, 3:0 – 70 Медуньянин, 3:1 – 76 Кокорин, 3:2 – 84 Маурисио, 3:3 – 86 Жулиано, 3:4 – 90 Джорджевич. 

Маккаби Тель-Авив – Райкович, Бен Хаим, Бен Харуш, Даса, Филипенко, Игьебор, Альберман, Бенаюн (Миха, 79), Медуньянин, Бен Хаим (Перец, 85), Кьяртанссон (Бен Басат, 75).

Зенит – Лодигин, Нету, Кришито, Смольников, Жулиано, Витцель, Мак, Гарсия (Маурисио, 71), Жирков (Новосельцев, 90), Кержаков (Джорджевич, 61), Кокорин.

Огоҳлантириш: Кокорин (19), Гарсия (57), Витцель (60), Райкович (77), Даса (78), Миха (83), Медуньянин (87).

Четлатиш: Даса (81).