Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев МДҲ саммитида Ўзбекистонда бўладиган президент сайловларини осойишта вазиятда ўтказиш зарурлигини айтди, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги. 

"Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев таклифи билан, тор доирада Ўзбекистоннинг қардош халқига сайловларни барқарор вазиятда ўтказиш ва ҳурматли Ислом Абдуғаниевич ўз мамлакатида олиб борган барқарорлик йўлини давом эттириш учун бирдам бўлиш чақириғи билан мурожаат йўллашга қарор қилинди", деб айтди Атамбаев.