“Барселона” ҳужумчиси Лионель Мессининг акаси Матиас Месси ўқотар қуролни ноқонуний сақлаганликларда айбланмоқда. Шу боисдан у суд маҳкамасига тортилди.

34 ёшли Матиасни ноқонуний қуролни сақлаб келганлиги учун судья уни қамоққа олиш борасида қарор чиқаргани йўқ. Аксинча, у 1 йил давомида маҳаллий ҳаваскорлар клубида бепул футбол дарсларини беришга маҳкум қилинди. Шунингдек, Матиас 524 доллар миқдорида жаримага тортилди.