Хакерлар допинг қабул қилган спортчиларнинг янги рўйхатини чоп этди

Спорт 17 Сентябрь 2016 12039
Фото: © РИА

Бутунжаҳон аксилдопинг агентлиги WADA’нинг маълумотлар базаси АДАМС’ни бузиб кирган хакерлар ўз ғалабаларини тақиқланган кимёвий воситалар остида қўлга киритган спортчилар рўйхатини чоп этди.

Рўйхатдан Буюк Британия, Дания, Австралия, Испания ва Германиядан 11 спортчи жой олди. Рўйхат Fancy Bears хакерлик ташкилоти сайтида жойлаштирилган.

Спортчининг номи билан аталган ҳар бир файлда АДАМС’дан олинган ҳужжат киритилган. Рўйхатда бокс бўйича 2016 йилги Олимпиада чемпиони, британиялик Никола Адамс номи ҳам бор. У учта тақиқланган восита қабул қилган.

Рўйхатда шунингдек сузиш бўйича 2016 йилги Олимпиада олтин ва бронза медаллари соҳибаси Мирея Бельмонте, велоспорт бўйича чемпион Лора Тротт ва Австралия, Дания ва Германиядан яна 8 нафар спортчи бор. 

Спортчиларнинг тақиқланган воситаларни қабул қилишининг ҳар бир ҳолатида у ёки бу допингни қабул қилишга тиббий кўрсатмаларга кўра рухсат берилган. Ғарб спорт амалдорлари маълумотлар базасини бузиб киришда Россияни айбламоқда. Кремль эса бу айбловларни рад этмоқда.  

 

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 28025 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 14915 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56027 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 612 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 609 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 2323 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 617 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 617 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 840 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар