Penske жамоаси аъзоси, франциялик пойгачи Симон Пажно АҚШда ўтадиган "Индикар" пойгалар сериясининг 2016 йилги ғолиби бўлди. Пажно 18 сентябрда Сономеда ўтган пойганинг якуний – 16-босқичида маррага биринчи бўлиб келди.

Маррага иккинчи бўлиб америкалик пойгачи Грейам Рахал, учинчи бўлиб колумбиялик Хуан Пабло Монтойя етиб келди.

Умумий ҳисобда 32 ёшли француз 659 очко тўплаб, фаолиятида биринчи бор "Индикар" чемпиони бўлди. 2-ўринни унинг жамоадоши – австралиялик Уилл Пауэр (532), 3-ўринни Penske’нинг яна бир вакили – бразилиялик Элио Кастроневес (504) қўлга киритди.