Испания Ла Лигасининг 4-турида Мадриднинг  "Реал" жамоаси сафарда "Эспаньол"га қарши баҳс олиб борди. 

Учрашувдан аввал мадридликлар устози Зинедин Зидан таркиб борасида муаммога дуч келди. Жамоа етакчилари Гарет Бэйл ва Криштиану Роналду майдонга туша олмади. 

Шунга қарамай, жамоа ўйин стартини яхши бошлади. Имкониятлар бўлганига қарамай, ундан фойдаланишда мадридликларга омад етишмади. 45-дақиқага келиб "Реал" гол уришни уддасидан чиқди. Хамес Родригес Тони Кроос томонидан оширилган узатмадан кейин, "Эспаньол" дарвозасини аниқ нишонга олди, - 0:1.

Иккинчи бўлимнинг 71-дақиқасига келиб "Реал" яна бир голни киритишнинг уддасидан чиқди. Карим Бензема бу гал "Эспаньол" дарвозасини ишғол қилди. Голдан кейин Зидан франциялик ҳужумчини алмаштиришга қарор қилди. Карим жойини Альваро Мората эгаллади. Қолган вақт давомида иккала жамоа бошқа гол ура олишмади ҳамда "Реал" 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Шундай қилиб, Зидан шогирдлари тўртинчи турдан кейин очколари сонини 12тага етказиб олди ҳамда чемпионатда яққол пешқадамга айланиб олди. 

"Эспаньол" - "Реал" - 0:2

Голлар: Хамес Родригес 45, Карим Бензема, 71.

"Эспаньол": Диего Лопес; В. Санчес, Дуарте, Давид Лопес, Х. Лопес; Пьятти (А. Васкес, 10), Рока (Д. Рейес, 83), Диоп, Э. Перес; Морено (Кайседо, 65), Баптистау

"Реал Мадрид": Касилья; Марсело, С. Рамос, Пепе, Карвахаль; Хамес (Иско, 62), Каземиро (Кроос, 19), Модрич; Асенсио, Бензема (Мората, 71), Лукас

Огоҳлантиришлар: С. Рамос (3), Э. Перес (21), Дуарте (44), Диоп (54), Х. Лопес (64), Карвахаль (83)