Жанубий Кореянинг Samsung Electronics компанияси 19 сентябрь, душанба куни Galaxy Note 7 смартфонларини алмаштиришни бошлади. Бу ҳақида Рёнхап агентлиги маълум қилди.

Ёдингизда бўлса, янги қурилманинг батареясидаги носозлик туфайли портлаб кетган ҳолатлар кузатилган эди ва шу боис компания янги қурилмани қайтаришни йўлга қўйганди. 

Манбага кўра, Samsung компанияси 28 сентябрда Жанубий Кореяда Galaxy Note 7 сотувларини қайта тиклайди. Унга қадар эса қайтарилган қурилмалардаги камчиликлар бартараф этилади.