Google сайёҳлар учун махсус иловани ишга туширди

Технология 20 Сентябрь 2016 2269

Google компанияси саёҳатларни режалаштириш учун махсус Google Trips хизматини ҳавола этмоқда, деб хабар қилган TechCrunch.

Android ва iOs дастурли смартфонларда ишлайдиган хизмат Google Maps маълумотлари ва Gmail почтасига келган мактублардан фойдаланган ҳолда сайёҳлик йўналишларини тузиш имконини беради. Фойдаланувчи ўзининг аввалги ва бўлғуси сафарлари рўйхатини кўриши, улар ҳақида батафсил ахборотга эга бўлиши мумкин. 

Масалан, сайёҳнинг электрон почтасида меҳмонхоналар ва авиачипталарни бронлагани тўғрисида мактублар бўлса, Google Trips буларнинг барчаси бир жойга тўплайди. Шунингдек, фойдаланувчи ҳар бир йўналиш бўйича энг диққатга сазовор жойлар, кафе ва меҳмонхоналар хусусида била олади. 

Қайд этилишича, ҳозирча, тавсиялар бўлимида дунёнинг 200та энг оммабоп шаҳрига оид таклифлар мавжуд. Улар сайёҳлардан олинган маълумотлар асосида ишлаб чиқилади. 

Эътиборли жиҳати, сафар ҳақидаги маълумотлардан интернетга уланмасдан фойдаланса бўлади. 
 

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 19271 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 48787 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 22457 Ўзбекистон
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
Лотин алифбосидан кимлар қўрқади?
Президент 2017 йилда ғўза дефолиациясини ўз вақтида ва самарали ўтказишга доир қарорни имзолади
Мустақиллик байрами Миллий боғда ўтказилмайди
Samsung Galaxy S9 cмартфони билан боғлиқ баъзи маълумотлар ошкор бўлди
2018 йил ҳосили учун август пиёзи ҳамда тўқсонбости усулида сабзавот экинларини жойлаштиришга доир қарор имзоланди
Полиция Барселона теракти ижрочиси йўқ қилинганини тасдиқлади
22:20 1153 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар