Нуфузли Канн кинофестивали 70 ёшда

Маданият 20 Сентябрь 2016 3954

Канн фестивали Венеция кинофестивалининг муқобили сифатида пайдо бўлди. 1938 йили Венеция фестивалининг бош мукофотига Лени Рифеншталнинг "Олимпия" фильми муносиб кўрилади, Америка ва Франция делегациялари ҳакамлар ҳайъатининг бундай позициясига қаршилигини намойиш этиб, фестивални тарк этишади. Шундан сўнг 1939 йилда французлар кўркам Канн шаҳрида кинофестиваль ташкиллаштиришади, бироқ иккинчи жаҳон уруши халақит беради. Илк Канн фестивали 1946 йилда намойиш этилган. Канн фестивали доимо ўзининг мустақиллиги ва енгиллиги билан ажралиб туради. У ерда собиқ иттифоқ фильмлари ҳам яхши қабул қилинган. Круазетт соҳилларида "Оловли йиллар қиссаси", "Оптимистик фожиа" ва ҳаттоки "Ленин Польшада" картинаси турли хил йўналишларда Канн мукофотини қўлга киритган. Бош мукофот - "Олтин пальма шохи"га эса собиқ иттифоқнинг фақатгина бир фильми - "Турналар учмоқда" сазовор бўлган. Фестивалнинг 70 йиллиги муносабати билан турли йилларда Канн мукофотини қўлга киритган собиқ иттифоқ фильмларини ёдга оламиз. 

1969 йил. Андрей Тарковский "Андрей Рублёв" филми учун Танқидчилар мукофотини олган

2014 йил. Андрей Звягинцевнинг "Левиафан" фильми "Энг яхши сценарий" йўналишида ғолиб бўлган 

2011 йил. Андрей Звягинцев "Елена" фильми махсус мукофотни қўлга киритган. Суратда Звягинцев актрисалар Надежда Маркина ва Елена Лядовойлар билан Канн фестивалида

1987 йил. "Таассуф" фильми режиссёр-постановкачиси Тенгиз Абулзаде ҳамда актриса Кетеван Абулзаде Канн кинофестивалининг бош мукофоти ва дипломи билан

1979 йил. Андрей Кончаловский "Сибириада" учун Гран-при мукофотига сазовор бўлган

1972 йил. Андрей Тарковский "Солярис" фильми учун Гран-при мукофотини қўлга киритган

1960 йил. Актриса Ия Савина "Аёл билан ит" фильмидаги бош роли учун махсус мукофотга лойиқ, деб топилган

1958 йил. Фестивалнинг бош мукофоти "Олтин пальма шохи" Михаил Калатозовнинг "Турналар учмоқда" картинасига насиб этган

1957 йил. Григорий Чухрайнинг "Қирқ биринчи" фильмига махсус мукофот топширилган

1946 йил. Фридрих Эрмлернинг "Катта ўзгариш" фильми Гран-при мукофотини олган 

1955 йил. Галина Уланова иштирокидаги "Ромео ва Жульетта" фильми "Кинематографияда балет талқини" учун мукофотини қўлга киритган

Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 44416 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 61774 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 34141 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 19312 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 73809 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 59898 Жамият
Навоий вилоятида қўшмачи эркак қўлга олинди
16:45 1135 Жамият
Маъмурий ислоҳотлар Концепцияси лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди
«Made in Uzbekistan» бренди Тожикистон бозоридан Хитой маҳсулотларини сиқиб чиқармоқда
Араб коалицияси Ямандаги меҳмонхонага авиазарба берди
16:35 737 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар