Жаҳон чемпионати-2018 саралашининг учинчи босқичида иштирок этаётган Ўзбекистон терма жамоаси октябрь ойида Эрон ва Хитой терма жамоаларига қарши ўйин ўтказади.

"А" гуруҳи доирасидаги ушбу икки учрашувнинг бошланиш вақтлари ва жойи маълум бўлди. Бу ҳақда ЎФФ расмий сайти хабар берди.

 Шундай қилиб, Ўзбекистон терма жамоасининг Эронга қарши учрашуви 6 октябрь куни, соат 18:00да старт олади. Ўзбекистон - Хитой учрашуви 11 октябрь куни, 18:00да бошланади. Ҳар икки ўйин ҳам Тошкентдаги "Бунёдкор" стадионида бўлиб ўтади.

Таъкидлаш керакки, Ўзбекистон терма жамоаси саралашнинг учинчи босқичи, дастлабки икки турида ғалаба қозониб, 6 очко билан ўз гуруҳи пешқадами бўлиб турибди. 

Манба: Tribuna.Uz