Одноклассники «OK Live ОАВлар учун» хизматини ишга туширди

Технология 21 Сентябрь 2016 3225

Одноклассники ОАВлар муҳарирларига чоп этадиган янгиликларида фойдаланиши учун ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг контентини қидириш имконини берувчи «OK Live ОАВлар учун» хизматини ишга туширди. Янги хизмат нафақат Россия, балки бутун дунё бўйлаб ишга тушди.

Хизмат ижтимоий тизимнинг вэб-сайт кўринишида ишлайди. У дунёнинг интерактив ҳаритаси, фойдаланувчиларнинг ва гуруҳларнинг оммабоп онлайн-видеолари, ёзувлар архиви, калит сўзлар, видеонинг номи, географик координаталар бўйича қидирувдан иборат. Бу журналистларга тезлик билан воқеа содир бўлган ердан ноёб контентга эга бўлиш имкониятини яратади.

Хизмат ишга туширлганлигининг сабаби фойдаланувчилар томонидан олинаётган тўғридан-тўғри эфирлар сонининг ошиши ва шунга ўхшаш жонли видео узатиш хизматларидан фарқли ўлароқ кўрсатилган видеони сақлаш ва жонли трансляциядан сўнг қайта кўрсатиш имконияти борлигидир. “OK Live” иловасида олинган видео хоҳ ижтимоий тизимда, хоҳ сайтда намойиш қилиниши мумкин. “Embed” видео тўғридан-тўғри дастлабки манбага – видеонинг муаллифи ва жойлаштирилган ерга ҳавола беради.

Анастасия Жбанова, Одноклассники лойиҳасининг матбуот хизмати раҳбари:

“ОК фойдаланувчилари учун трансляциянинг асосий сценарийларидан бири бу — воқеалик жойида бевосита бўлиш. Бундай видеолар тезлик билан “вирусли” видеога айланиб тезда ОКнинг оммобоп видеолар қаторидан жой олади. Бизнинг фикримизча бундай контент ўзининг тезкорлиги ва воқеаликни объектив тарзда кўрсатиши билан қимматли”

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 25241 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 12054 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 83452 Ўзбекистон
Барселона марказида микроавтобус йўловчилар устига бостириб кирди
20:53 7 Жаҳон
Душанбеда ўқувчиларни 10-синфга қабул қилишда "тозалаш" ишлари олиб борилмоқда
20:49 172 Жаҳон
Яна икки ўлим: Саудия Арабистони сўнгги тўрт ойда уч шаҳзодасидан айрилди
20:39 2175 Жаҳон
Тарихда биринчи марта Сатурн атмосферасига киришга муваффақ бўлинди
20:25 952 Жамият
ФИФА йил футболчиси бўлиш учун асосий даъвогарлар рўйхатини эълон қилди
20:19 3280 Спорт
Япониядаги барда маймунлар официантлар сифатида ишламоқда
20:06 1461 Жамият
Конте Белотти трансферини истамоқда, Абрамович бунга қарши
20:06 883 Спорт
Кўпроқ янгиликлар