Дунёнинг энг нуфузли кишилари рейтинги тақдим этилди

Lifestyle 22 Сентябрь 2016 20785

Bloomberg нашри дунёнинг энг нуфузли 50 кишиси рейтингини янгилади. Шарафли 1-ўрин Буюк Британиянинг янги бош вазири Тереза Мэйга насиб этди. 2-ўринни АҚШ президентлигига номзодлар Дональд Трамп ва Ҳиллари Клинтонлар бўлишиб олишди. ХХР раиси Си Цзинпинь 4-ўринга лойиқ кўрилди. Кучли бешликни Amazon асосчиси ва раҳбари Жефф Безос якунлади. 

Германия канцлери Ангела Меркель дунёнинг энг нуфузли кишилари рейтингида 6-ўринни эгаллади. 7-ўринга Европа Марказий Банки президенти Марио Драги муносиб кўрилди. АҚШ Федерал резерв раиси Жанетт Йеллен 8-поғонада қайд этилди. 9-ўрин Berkshire Hathaway бош директори Уоррен Баффет томонидан банд қилинди. 10-ўринни эса Бразилия Федерал судьяси Серҳио Моро эгаллади. 

Бу йил номи кўп тилга олинган кишиларга тўхталадиган бўлсак, Tesla Motors раҳбари Илон Маск рўйхатнинг 11-поғонасидан жой олди. Alibaba асосчиси Жек Ма номи 17-ўринда қайд этилди. Россия президенти Владимир Путин дунёнинг нуфузли кишилари рейтингининг 30-ўринга муносиб кўрилган. Facebook ижтимоий тармоғининг бош директори ва ҳаммуассиси Марк Цукерберг эса 39-ўринни эгаллади. 

 

Кун янгиликлари
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 58925 Жамият
Олти йил фалажликда: фарғоналик она қисмати аслида қандай бўлган эди?
15:46 / 15.08.2017 67808 Жамият
Президентнинг тўйлар ҳақидаги сўзлари яна нотўғри талқин қилинди
15:15 / 15.08.2017 165856 Жамият
Тошкентдаги янги халқаро мактаб ва болалар боғчасига қабул эълон қилинди
11:17 / 15.08.2017 29041 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 35754 Lifestyle
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:41 77 Жаҳон
Фото: Тошкентда Ислом Каримов ҳайкали ўрнатилди
Филиппинда оғуфурушларга қарши рейдлар давомида 30 дан кўпроқ жиноятчи йўқ қилинди
20:05 288 Жаҳон
Владимир Кличко барча замонларнинг энг яхши боксчилари йигирматалигига кирди
19:55 1592 Спорт
Тожикистонлик мактаб ўқувчиларига ҳижоб ва соқол тақиқланди
19:50 1535 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар