Қозоғистон Республикаси бош вазир ўринбосари Аскар Мамин бошчилигидаги делегация президент Нурсултон Назарбоев топшириғи билан Ўзбекистон пойтахтига ташриф буюрди. Бу ҳақида ҚР бош вазирининг расмий сайтида маълум қилинган

Аскар Мамин Тошкентда Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг биринчи ўринбосари Рустам Азимов, бош вазир ўринбосари Улуғбек Рўзиқулов билан учрашади, шунингдек Ўзбекистон Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев билан музокаралар ўтказади.

Томонлар давлатлараро савдо-иқтисодий муносабатлар, саноат ҳамкорлиги ҳамда транспорт-транзит тизимидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишади.