Москванинг собиқ мэри Юрий Лужков Россия президенти Владимир Путин томонидан IV даражали "Ватан олдидаги хизматлари учун" ордени билан тақдирланди. 

"Фаол жамоатчилик фаолияти учун Лужков Юрий Михайлович IV даражали "Ватан олдидаги хизматлари учун ордени" билан тақдирлансин", дейилган Путин фармонида.

Юрий Лужков Москва мэри лавозимини 1992 йилдан 2010 йилгача эгаллаган. У ўшандаги президент Дмитрий Медведев томонидан "ишончни йўқотгани сабабли" ўз лавозимидан бўшатилган эди.