Токиодан жануби-шарқий томонда Тинч океанида зилзила юз берди 

Жаҳон 23 Сентябрь 2016 2388

Токиодан жануби-шарқий томонда Тинч океанида 6,4 магнитудали зилзила юз берди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги. 

Таъкидланишича, зилзила маркази Токиодан 232 км узоқликда, ўчоғи 10 км чуқурликда бўлган.

Япониянинг бир неча ҳудудида кучсиз силкинишлар сезилган.

Айни вақтда вайроналар ва қурбонлар ҳақида маълумотлар мавжуд эмас. Цунами юз бериши хавфи йўқ. 

Кўпроқ янгиликлар