Кимё бўйича 2016 йилги Игнобель мукофоти (Ig Nobel Prize) немис автосаноати вакилларидан бири Volkswagen компаниясига тақдим этилди. У, заҳарли ис гази даражасини ўлчовчи "самарали" қурилмаси учун шунга муносиб кўрилган. 

Аксилнобель мукофотини 26-марта топшириш маросими АҚШнинг Массачуссетс штати Ҳарвард университетида бўлиб ўтган. 

Рейтер агентлигининг ёзишича, биология соҳасида аксил мукофотни икки нафар британиялик олим: Оксфорд университети ўқитувчиси Чарльз Фостер ўзининг бўрсиқларга ўхшаган ҳаёт тарзи, хусусан ўра қазиш ва ёмғир чувалчангларини қандай истеъмол қилганига оид китоби учун, ҳамда унинг ватандоши Томас Твейтсга, унинг Швейцария яшил майдонларида эчкилардек юриш имконини берувчи протезлари учун берилган. 

Мисрлик олим Аҳмад Шафиқ 2007 йилда вафот этган бўлса-да, репродуктив вазифалар соҳасида қилган тажрибаси учун мукофотланишига унинг ўлими асос бўла олмаган. 

Игнобель соврини энг таниқли аксилмукофотлардан бири бўлиб, халқаро Нобель мукофотининг пародиясидир. 

Унинг номи инглизча сўз ўйинига асосланган бўлиб, Ig Nobel Prize (ignoble — "шармандали") — Nobel Prize акси ҳисобланади.