Сўнгги кунларда Ҳалабнинг шарқий ҳудудларига берилган авиазарбалар 23 нафар инсоннинг умрига зомин бўлган, 145 нафари жароҳатланган. "Чегарасиз шифокорлар" (Medecins Sans Frontieres, MSF) инсонпарварлик ташкилоти вакиллари шундай маълумот берган.

"Охирги икки кунда MSF кўмак бераётган шифохоналар 145 жабрланувчини қабул қилган, 23 марта ўлим ҳолатини қайд этган", - дейилади Нью Йоркда тарқатилган хабарда. 

Аниқлик киритилишича, MSF Ҳалабда 8та шифохонага ёрдам кўрсатади. Ташкилот Сурия шимолида ҳам 8та тиббиёт муассасасини бошқариб, мамлакат бўйлаб умумий ҳисобда 150дан ортиқ шифохона ва тиббиёт марказларига бевосита кўмак беради.