Туркияга қарашли юк кемаси Сицилия оролидан 38 км узоқликда Ўрта Ер денгизида чўкиб кетди. Бу ҳақда Daily Sabah нашри маълум қилди. 

Италия соҳилбўйи қўриқлаш хизмати кема экипажининг 16 аъзосини қутқаришга муваффақ бўлди. Кема турк компаниясига тегишли бўлиб, Панама байроғи остида сузаётган бўлган. 

Маълум қилинишича, узунлиги 136 метр бўлган кема Сенегалдан Хорватияга аммоний фосфати олиб кетаётган бўлган.