Airbus авиакорпорацияси томонидан ишлаб чиқарилган тўртта йўловчи самолёти биргаликда парвозни амалга оширди. Traveller томонидан эълон қилинган хабарда унинг видеоси илов қилинган.

WalesOnline манбасининг аниқлик киритишича, Airbus A380, A350, A330 ва A320 самолётлари Франция осмони узра биргаликда парвоз қилишган. Акция авиакомпаниянинг 25 йиллик шодиёнаси муносабати билан ўтказилган.