Филиппин президенти Россия ва Хитой билан альянс тузишни режалаштирмоқда

Жаҳон 26 Сентябрь 2016 8514

Филиппин президенти Родриго Дутерте 2016 йилда Россия ва Хитойга мамлакатлар ўртасида сиёсий альянс шакллантириш учун ташриф буюришини маълум қилди. У АҚШ олиб бораётган ташқи сиёсатдан норозилигини билдирган, деб хабар бермоқда Reuters.

Дутертенинг айтишича, Россия ҳукумати раҳбари Дмитрий Медведев уни Москвага таклиф этган.

Дутертенинг сўзларига кўра, АҚШнинг собиқ колонияси бўлмиш Филиппин Қўшма Штатлар билан муносабатда “сўнгги нуқта”га етиб келган. Шу сабаб президент Вашингтон билан сиёсий аренада “тенглаша оладиган” мамлакатлар билан ҳамкорлик қилмоқчи.
 

Кўпроқ янгиликлар