Афғонистон махсус хавфсизлик кучларининг бўлимларидан бири Гильменд провинциясида жойлашган “Толибон” жангариларига тааллуқли бўлган қамоқхонани қўлга олишди ва у ердан 101 кишини озод қилишди. Бу ҳақда “Синьхуа” агентлиги хабар бермоқда.

"26 сентябрь куни махсус бўлимнинг аскарлари “Толибон” ҳаракатининг Маржа туманида жойлашган қамоқхонасига ҳужум қилишди ва у ердан 101 кишини озод этишди. Улар ичида мамлакат хавфсизлик кучлари вакиллари ва оддий фуқаролар бор", - деб маҳаллий ҳокимият вакили Умар Завак сўзларидан иқтибос келтирмоқда агентлик.

Хавфсизлик кучлари талофати ҳақида маълумотлар келтирилмаган. “Толибон” жангарилари воқеа юзасидан изоҳ беришмаган, деб хабар беради агентлик.