Германиянинг автомобиль компаниялари бўлмиш Audi, BMW ва Daimler 5G билан боғлиқ ишларни ривожлантириш учун бирлаштиришди. 5G йўл ҳаракати доирасида ўзга ҳаракатланувчи воситалар билан алоқа қилувчи тизимдир. Лойиҳа ҳамкорлари сифатида Ericsson, Huawei, Intel, Nokia ва Qualcomm компаниялари эътироф этилган.
Ассоциациянинг асосий вазифаси “техник масалалар ва норматив саволлар”га жавоб топишдир. Тахмин қилинишича, келажакда барча машиналар бир тармоқда ҳаракатланади.

Лойиҳа қатнашчиларининг фикрича, ассоциация ўзгалар учун ҳамкорлик қилишга доим тайёр. Лойиҳанинг истиқболи ҳақида аниқ маълумот келтирилмаган.