Мутахассислар Трамп ва Клинтон хатоларини аниқлашди

Жаҳон 27 Сентябрь 2016 6583

Президентлик учун номзодлар сўзларининг ҳақиқийлигини аниқлаш билан шуғулланувчи мутахассислар Дональд Трамп ва Ҳиллари Клинтоннинг 26 сентябрь куни бўлиб ўтган телебаҳсларда кўп сонли ноаниқликлар ва бевосита сохтакорликларини қайд этишган. 

Трамп ва Клинтоннинг баёнотлари жиддий таҳлилдан ўтказилиб, матбуот аксар ҳолларда Трампни хато сўзлари учун танқид қилган. 

Масалан, Трамп ўзининг 2003 йилги баёнотларига зид равишда, дастлаб Ироққа қарши уруш бўлганини таъкидлаган. Бундан ташқари, миллиардер республикачининг сўзларига кўра, Клинтон "умри давомида ИШИДга қарши курашган". Аслида, ИШИД дастлаб "Ал-Қоида" террорчилик ташкилотининг Ироқдаги шўъбаси сифатида йўқ қилинган, аммо кейинчалик, 2014 йилда Ироқ ва Суриянинг катта ҳудудини эгаллаб олиш билан қайта пайдо бўлган эди. Бу вақтда эса, Клинтон давлат котиби лавозимини тарк этганди. 

Ҳиллари Клинтон ҳам ўз навбатида, Россияни АҚШ Демократик партиясига киберхуружларни амалга оширишда айблади. Аммо, алалоқибат, The New York Times нашрининг қайд этишича, АҚШ Россияни мазкур кибербузишлар учун айбламади. Клинтон яна, АҚШнинг мазкур соҳадаги имкониятлари Россияникига қараганда кенгроқ эканини таъкидлаган бўлса-да, фикрига биронта ҳам далил келтиргани йўқ. Дональд Трамп, гарчи АҚШ разведка ташкилотларининг Россияни айбловчи маълумотлари матбуотда чиққанига қарамай, Россиянинг бу каби ҳужумлардаги иштироки исботланмаганини таъкидлади. Аслида, америкалик жосуслар ҳақиқатдан биронта далил келтиришгани йўқ. 

Клинтон хонимнинг уқдиришича, Трамп иқлим ўзгаришларини— "хитойликларнинг уйдирмаси" деб ҳисоблайди. Трамп эса, ҳеч қачон бундай демаганини таъкидлаган. Бироқ, Трамп 2012 йили Twitter саҳифасида шундай деган эди: "Глобал иқлим ўзгариши концепцияси хитойликлар томонидан хитойликлар учун ишлаб чиқилган бўлиб, АҚШдаги ишлаб чиқариш рақобатбардошлигини йўққа чиқариш мақсадига хизмат қилади".

Ва ниҳоят, Трампнинг айтишича, сўнгги вақтларда Нью Йоркдаги жиноятчилик кескин ошган. Клинтон эса унинг бу фикрини рад этиб, АҚШнинг энг йирик шаҳридаги жиноятчилик кўрсаткичи камайганини айтганида ҳақ бўлиб чиқди. Ахир Клинтон ҳам, Трамп ҳам Нью-Йоркда истиқомат қилади.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 34552 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 13398 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 88567 Ўзбекистон
Бир кунлик тўй бир умрлик азоб келтирмасин!
22:30 758 Жамият
Европа Лигаси гуруҳ босқичи иштирокчилари учун мукофот пуллари эълон қилинди
22:25 461 Спорт
Янги купюра нарх-навога ўз таъсирини ўтказадими?
Дайжест: Навбатдаги видеоселектор, Қозоғистон билан ҳарбий ҳамкорлик, ЙПХ ходимларига Honda ва куннинг бошқа муҳим хабарлари
22:15 764 Жаҳон
Суарес жароҳат туфайли 4 ҳафтага сафдан чиқди
22:10 682 Спорт
Президент видеоселекторда ички ишлар органлари вакиллари билан соҳа ислоҳотларини муҳокама қилди
Россия вакили биринчи марта телевидение орқали сурияликларга мурожаат қилди
21:55 2099 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар