Қирғизистон Республикаси номаълум муддатга Қозоғистон билан чегарасида жойлашган "Токмок-автодорожный" назорат-ўтказув пунктини ёпди, деб хабар қилмоқда республика чегара хизмати. 

Маълумотларга кўра, НЎП "бош вазир Жээнбеков қарорига асосан қайта қуриш мақсадида ёпилган". "Қурилиш ишларининг якунланиш муддати алоҳида маълум  қилинади", - дейилади хабарда.

Фуқаролар қурилиш ишлари вақтида "Кенбулун-автодорожный", "Акжол-автодорожный" ва "Актилек- автодорожный" назорат-ўтказув пунктларидан фойдаланиб туришлари мумкин. 

"Умуман, республиканинг Евросиё иқтисодий иттифоқига интеграцияси туфайли Қирғизистон-Қозоғистон давлат чегарасининг "Токмок-автодорожный", "Кенбулун-автодорожный" пунктлари қайта қурилади, "Актилек- автодорожный" ва "Чалдыбар-автодорожный пунктлари таъмирланади", - дейилади чегара хизмати хабарида.