Қозоғистон давлат раҳбари Нурсултон Назарбоев Сингапурнинг катта фахрий вазири, шаҳар-давлат парламенти аъзоси Го Чок Тонгни қабул қилди, дея хабар қилмоқда Оқўрда матбуот хизмати. 

Учрашувда иқтисодиётнинг турли соҳаларида икки томонлама ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинган. 

Қозоқ давлат раҳбари Сингапурнинг инновация, технология ва молиявий соҳалардаги тажрибасини эътироф этган. 

"Гарчи Сингапур шаҳар-давлат бўлса-да, у самарали тараққиёт модели сифатида дунёнинг кўплаб мамлакатлари учун намуна бўлди. Бизларнинг давлатчиликни барпо этиш йўлларимиз ҳам кўп жиҳатдан ўхшаш. Шу сабабли, турли хил дастур ва стратегияларни ишлаб чиқишда биз Сингапур тажрибасини диққат билан ўрганамиз", – деган Назарбоев. 

Ўз навбатида, Го Чок Тонг Нурсултон Назарбоевга таклиф учун миннатдорчилик билдириб, илиқ қабул учун ташаккур билдирди.