Россия президенти Владимир Путин октябрь ойида Туркияга бориши мумкин. Бу ҳақида РИА "Новости" хабар берди. 

Президентнинг матбуот котиби Дмитрий Песковнинг маълум қилишича, Кремль барча тайёргарлик чора-тадбирлари якунига етганидан сўнг расмий баёнот беради. 

"Бу эҳтимолдан холи эмас. Барча тайёргарлик ишлари якунига етганидан сўнг биз шунга мувофиқ баёнот берамиз", - деди Песков. 

Бундан аввал Путиннинг Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған билан телефонда суҳбатлашгани ва у билан икки томонлама ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилгани ҳақида хабар берилган.