Аёллар ўртасида собиқ биринчи рақамли теннисчи Серена Уильямс фейсбукдаги саҳифасида АҚШдаги ирқлараро муносабатлар ҳақида ўз фикрларини билдирди.

"Мен бугун 18 ёшли жиянимдан (ортиқча саволлар бўлмаслиги учун айтиб қўяман, у қора танли) мен телефонда ўз ишларимни тинч ҳал қилиш учун мени машинада учрашувга олиб бориб қўйишини илтимос қилдим. Узоқда мен йўл четида турган полициячини кўришим билан тезда тезликни оширган-оширмаганимизни текширдим.
Кейин менга йигити полициячи томондан отиб ташланган машинадаги қизнинг даҳшатли видеоси эсимга тушди. Бунинг барчаси миямдан бир зумда ўтди. Мен ҳаттоки рулга ўзим ўтирмаганимдан афсусландим. Мен бундай ҳолат жияним билан юз берса, ўзимни ҳеч қачон кечира олмаган бўлардим. Чунки у беайб. Қолганлар ҳам шундай бўлган.

Мен бирор-бир гуруҳнинг барча вакиллари ёмон эмас, деб мутлақ ишонаман. Бироқ бефарқ, ҳадиксираган, оми ва ҳис-туйғусизлар бўлади, натижада айнан улар бошқа миллионлаб ва миллионлаб тақдирларга таъсир кўрсатади. Нима учун мен бу ҳақда 2016 йилда ўйламоқдаман? Ахир биз шунчалик кўп эшикларни очиб ва миллиардлаб бошқа тақдирларга таъсир қилиб, етарлича азият чекмадикми?  Бироқ, мен биз олдинга боришимиз кераклигини англадим, чунки гап биз қанча кўп нарсага эришганимизда эмас, балки яна қанча йўл босиб ўтишимиздадир.

Сўнгра мен ўйлаб қолдим, бу фикрларни овоз чиқариб бирор марта айтганманми? Ўзингга четдан қиё боқиш керак. Жиянларим борасида-чи? Менда ўғил ёки қиз бўлса-чи? Доктор Мартин Лютер Кинг айтгандек, "Шундай вақт келадики, индамаслик сотқинликка айланади".
 
"Мен. Индамай турмайман", деб ёзди Уильямс фейсбукда.