Renault компанияси Париж автосалонида ноодатий эшикка эга Trezor электрокари концептини намойиш қилди.

Моделда иккита аккумулятор бўлиб, у жойидан 100 км/соат тезликкача 4 сониядан камроқ вақтда тезлашади. Автомобилда ҳаракатланиш режимини танлаш кўзда тутилган: нейтрал, спорт ва автоном. Автоном бошқарувда автопилот тизими назарда тутилади.

Автомобиль эшиклари конструкцияси антиқадир: машина ичига кириш учун кузовнинг ярмини орқага ташлаш керак бўлади.