60 ёшни қаршилаган Буюк Британия бош вазирининг сиёсий қарашлари ва орзулари

Жаҳон 01 Октябрь 2016 5524

2016 йилнинг 13 июлида Буюк Британия бош вазири лавозимига Тереза Мэй тайинланди. У сўнгги 26 йил ичида мамлакат ҳукумати тепасига келган биринчи аёлга айланди. 

2016 йилнинг 1 октябрида Тереза Мэй 60 ёшга тўлди. Британия янги бош вазирининг таваллуд айёми  муносабати билан у ҳақидаги қизиқарли маълумотларни эътиборингизга ҳавола қиламиз. 

Тереза Мэйнинг болалиги, ўқувчилик ва талабалик йиллари Оксфордшир графлигида ўтган. Унинг отаси Уитли қишлоғида черков роҳиби бўлиб ишлаган. Тереза графликнинг давлат ва хусусий мактабларида таълим олган. 1977 йилда у Оксфорд университетини тугаллаган. 

Мэй сиёсий карьеранинг барча поғоналарини босиб ўтган. У таълим, транспорт, атроф-муҳит, оила, маданият, меҳнат ва нафақа ишлари вазири, шунингдек Консерватив партия раиси лавозимларида фаолият олиб борган. 

"Мен инсонлар ҳаётига реал ўзгаришлар киритиш ва муҳокамаларда иштирок этиш учун сиёсат билан шуғулланишга қарор қилдим. Аёл киши эканлигим менга ҳеч қачон тўсқинлик қилмаган", - дейди Мэй.  

2010 йилда собиқ бош вазир Дэвид Кэмерон ҳукумат тепасига келганидан сўнг Тереза Мэй Бирлашган Қиролликнинг ИИВ раҳбари лавозимини эгаллаган ва бир вақтнинг ўзида, яъни 2010-2012 йилларда хотин-қизлар ва тенг ҳуқуқлилик масалалари бўйича вазирлик бошқарувини ўз қўлига олган. 

"Мен анъанага кўра, эркаклар устунлик қиладиган икки соҳада ишлаганман - аввал банк соҳасида, кейин эса сиёсатда. Иккаласида ҳам аёл киши эканлигим менга тўсқинлик қилмаган", - дея таъкидлайди Тереза Мэй. 

Тереза Мэйга қадар ҳукуматни бошқарганлар орасида фақатгина бир аёл киши бўлган, у ҳам бўлса "темир хоним" номини олган Маргарет Тэтчер (1925-2013). У вазирлар маҳкамасини 1979 йилдан то 1990 йилгача бошқарган. Мэйни доимо Тэтчерга қиёслашади, унинг ўзи эса бундай фикрдан йироқ. У "темир хоним"га юксак ҳурмат билан муносабатда бўлиши, бироқ сиёсатда унга намуна бўладиган инсоннинг йўқлигини таъкидлайди, у ўз йўлидан боришни маъқул кўради. 

Тереза Мэй сиёсат оламида 30 йилдан ортиқ фаолият кўрсатаётган бўлса-да, унинг Даунинг-стритдаги бош вазир қароргоҳига келиши ҳеч кимнинг хаёлига ҳам келмаганди. Мамлакатнинг Европа Иттифоқидан чиқишига доир референдум ҳаммасини ўзгартириб юборди, зеро унинг натижаларига кўра, Дэвид Кэмерон ҳукумат раҳбари лавозимини тарк этди. 

2016 йилнинг 3 июлида Консерватив партия раҳбари Тереза Мэй расман Буюк Британиянинг бош вазири этиб тайинланди. У Букингем  саройидаги Елизавета II ауденциясидан кейин бу лавозимни эгаллади. 

Мэйнинг бош вазир лавозимидаги дебюти, экспертларнинг фикрича, унинг Тэтчер каби ўз мамлакатини янгиланаётган халқаро муносабатлар тизимида қудратли куч сифатида намоён қилишга қаратилган. Британия парламентидаги илк чиқишида у Бирлашган Қиролликнинг ядровий салоҳиятини модернизациялаштиришга чақирди. Баъзи депутатларнинг эътирозларига жавобан Мэй уларни "мамлакат душманларини (Россия ва Шимолий Корея) ҳимоя қилиш"да айблади. Бундан ташқари, у ядровий зарба бериш ҳақида буйруқ ҳам бериши мумкинлигини маълум қилди. 

Тереза Мэй оилали. Ҳукумат раҳбарининг турмуш ўртоғи Филип Мэй - банк ходими, Capital International молиявий компаниясининг мижозлар билан ишлаш бўлими менежери. У ҳам рафиқаси каби Оксфордни тамомлаган. ОАВ маълумотларига кўра, Тереза Брэйзиер ва Филип Мэй илк маротаба рақс кечасида танишишган, уларни Покистоннинг бўлғуси бош вазири Беназир Бхутто таништирган (улар бир коллежда таҳсил олишган). Мэй жуфтлигининг фарзанди йўқ, 2012 йилда The Daily Telegraph газетасига берган интервьюсида Тереза бу борада афсусда эканлигини билдирган.  

"Тўлиқ бахт ҳақидаги тасаввурингиз қандай?", деган саволга у "Турмуш ўртоғим билан Швейцария Альпларида сайр қилиш", дея жавоб берган. 

Кун янгиликлари
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 / 20.08.2017 30145 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 42374 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 158870 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 45035 Lifestyle
Илон Маск БМТдан жанговор роботларни тақиқлашни талаб қилмоқда
Коалиция бомбалари остида 80 нафар суриялик ҳалок бўлди
00:27 875 Жаҳон
РФПЛ. «Ростов» «Краснодар» билан дуранг ўйнади, Шомуродов захирадан майдонга тушди
00:23 465 Спорт
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 2066 Жаҳон
Бундеслига. «Боруссия» М ғалаба қозонди, «Айнтрахт» дуранг ўйнади
00:13 188 Спорт
Эрдўған Ғарбнинг Яқин Шарқдаги сиёсатини танқид остига олди
00:02 907 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар