2016 йилнинг 1 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Коллегиясига вазир ўринбосари этиб тайинланган Абдураҳим Ходжаев таништирилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берган.

Эслатиб ўтамиз, Абдураҳим Ходжаев 2004 йилнинг июнь ойидан 2015 йилнинг март ойига қадар ташқи ишлар вазирининг кадр масаласи бўйича ўринбосари сифатида фаолият юритган.