Россия ва Аргентина терма жамоалари Колумбияда бўлиб ўтган мини-футбол бўйича жаҳон чемпионатининг финалида учрашдилар. Калида бўлиб ўтган учрашувда аргентиналиклар қўли баланд келди.

Россия терма жамоаси учун жаҳон чемпионатларидаги биринчи финал 5:4 ҳисобида аргентиналиклар фойдасига якунланди. Шу тариқа, россияликлар ўз тарихларида биринчи бор мундиал кумуш медалини қўлга киритдилар.

Россия терма жамоаси сафида голларни хет-трик амалга оширган Эдер Лима (16, 22 ва 40-дақиқалар) ва Дмитрий Лисков (39-дақ.) урдилар. Аргентиналиклар сафида голларни Аламиро Вапораки (16), Леандро Куззолино (20), Алан Бранди (22, 23) ва Константино Вапораки (39) киритдилар.

Россияликлар ўйин якунида ўзларининг энг яхши ўйинларини намойиш қилиб, бир дақиқа ичида 2 та жавоб тўпини киритиб, йирик мағлубиятдан қочишга муваффақ бўлишди.

Бунгача Россия ва Аргентина терма жамоалари 6 марта учрашишган: 3 та ўйинда россияликлар ғолиб бўлган, 3 та ўйин дуранг билан якунланган. Афсуски, ҳал қилувчи учрашувда россияликлар биринчи марта рақибларига ютқазишди.

Футзал бўйича ЖЧ-2016.

Финал.
Россия – Аргентина 4:5 (1:2)
Голлар: Эдер Лиман (15'23", 21'18", 39'41" 2PG), Лисков (38'56") – А.Вапораки (15'49"), Куццолино (19'34" 2PG), Бранди (21'35", 22'33"), К.Вапораки (38'19")

Манба: tribuna.uz