Facebook иш костюмидаги мушук сурати учун блогернинг аккаунтини блоклаб қўйди

Жамият 03 Октябрь 2016 3127

Ҳиндистонлик блогер Варун Кришнаннинг Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифаси иш костюмидаги сурат учун тармоқ маъмурияти томонидан блоклаб қўйилди. Бу ҳақида душанба куни Mashable хабар берди.

Кришнаннинг сўзларига кўра, дўстига қизиқарли сурат юборганидан сўнг унинг саҳифаси ўчириб ташланган.

«Мен WhatsApp'да дўстларим билан мулоқот қилдим ва менга мушукнинг суратини жўнатишди. У жуда ҳам ёқимли эди ва мен дарҳол суратни ўз дўстимга юбордим», — деган у.

«Сурат юборилгач, Facebook Кришнандан ўз шахсий маълумотларини қайтадан киритишини талаб қилган.  Нима бўлаётганини тушунгунимга қадар, менинг барча девайсларим ижтимоий тармоқдан ўчиб кетган эди. Ҳаттоки, компьютерда саҳифам блокланган эди. Кейин Messenger дастури орқали менга Facebook'дан ўчиб кетганим ҳақида хабар келди. Менинг барча ёзувларим, суратларим йўқолиб қолди. Мушукнинг сурати туфайли улар бир неча сония ичида тармоқдаги барча менга тегишли нарсаларни бутунлай ўчириб ташлашди», деб қўшимча қилди блогер.

Натижада, Facebook Кришнаннинг саҳифасини қайта тиклади, бироқ улар аккаунт нима сабабдан блоклаб қўйилганини тушунириб беришмади, шунчаки сурат (айнан қайси бирилиги маълум эмас) ижтимоий тармоқнинг фойдаланиш шартларига зид келишини айтиб ўтишган. 

Mashable ходимлари  блокланишнинг асосий сабаби деб оригинал фотосуратдаги мушук орқасида жойлашган ва жуда хира кўринувчи ёзувни тахмин қилишмоқда.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 20639 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 49608 Жамият
Келажак мевалари: фарғоналик бемор онанинг икки нафар норасида фарзандига ёрдам қўлини чўзайлик
23:59 / 21.08.2017 3140 Жамият
Барселоналик террорчини йўқ қилишда синчков аёл ёрдам берди
23:57 / 21.08.2017 1763 Жаҳон
Шимолий Кореяга қочиб кетган охирги америкалик ҳарбий вафот этди
23:34 / 21.08.2017 3550 Жаҳон
Хитой хорижий инвестицияларга чеклов жорий қилди
23:08 / 21.08.2017 2080 Жаҳон
Дайжест: Самарқандда ҳокимлар алмашинуви, гўшт импорти учун имтиёз, Асакадаги заводда танаффус ва куннинг бошқа хабарлари
22:59 / 21.08.2017 3185 Жаҳон
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
22:48 / 21.08.2017 3321 Технология
Лотин алифбосидан кимлар қўрқади?
22:45 / 21.08.2017 4834 Жамият
Президент 2017 йилда ғўза дефолиациясини ўз вақтида ва самарали ўтказишга доир қарорни имзолади
22:37 / 21.08.2017 4417 Ўзбекистон
Кўпроқ янгиликлар