“Камолот–Тур”: IX Республика ёшлар веломарафони старт олди

Жамият 03 Октябрь 2016 2346

Жисмонан соғлом, маънан баркамол авлод ҳар қандай жамиятнинг мустаҳкам пойдеворидир. Шунданми, спорт билан мунтазам шуғулланиб келаётган ёшларнинг сони кун сайин ошиб бормоқда. Қувонарлиси, нафақат ёшлар, балки катталар ҳам спортнинг турли йўналишлари билан шуғулланиб келишаётгани бизни қувонтиради. Ёшлар ташкилоти томонидан бу борада салмоқли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, ёшлар веломарофони ҳам бугунги кунда уларни соғлом турмуш тарзи, тоза экологик транспорт тарафдори сари бирлаштираётган муҳим лойиҳалардан бири. 

Ўзбекистон “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Васийлик Кенгашининг 2015-йил 10- декабрдаги 65-сонли мажлис баёни билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасида 2016-йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар дастури”нинг 60-бандига мувофиқ, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, велоспорт турини оммалаштиришга қаратилган “Камолот–Тур” IX Республика ёшлар веломарафонини ташкил этиш белгиланган.
Бугун эрта тонгдан кузнинг салқин, тоза ҳавосидан куч-қувват олган ёшлар Тошкент шаҳри Глинка кўчасига йиғилишди. Чунки, Тошкент шаҳрида “Камолот–Тур” IX Республика ёшлар веломарафонининг Республика босқичига старт берилади. Улар «Пахтакор» Марказий ўйингоҳигача бўлган 14 километрлик масофани босиб ўтишлари керак.

Тадбир Ҳаракат томонидан 2008-йилдан буён анъанавий тарзда ўтказилиб келинади. Ўша йили атиги 500 нафар ҳаваскор спортчилар иштирок этган. 2015-йилга келиб эса 27 минг иштирокчи экологик тоза спорт турига иштирок этган.

Веломарафондан кўзланган асосий мақсад — ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, ёшларни спортга оммавий равишда жалб қилиш, улар ўртасида ўзаро дўстлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш, ҳаваскор ўсмир-ёшлар ўртасида велоспорт турига қизиқишни орттириш ҳамда ёшлар ўртасида экологик тоза транспортни тарғиб этиш ва оммалаштиришдан иборат.
Эслатиб ўтамиз, жорий йил август ойининг учинчи ўн кунлигида “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати, Касаба уюшмалари Федерацияси, Ўзбекистон экологик ҳаракати, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ҳамда Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси ҳамкорлигида “Камолот-Тур” IX ёшлар веломарафонининг маҳаллий босқичлари ташкил этилди.

Республика бўйича жами 193 та туман (шаҳар)ларда ўтказилган веломарафоннинг маҳаллий босқичларида 31,6 минг нафардан ортиқ ҳаваскор велоспортчилар учта ёш (9-14, 15-17, 18-30) тоифаларида иштирок этишди.
Мусобақанинг ҳудудий босқичлари жорий йилнинг сентябр ойида ўтказилиб, унда учта ёш тоифалари бўйича 1 минг 737 нафар маҳаллий босқичда ғолиб бўлган ҳаваскор велоспортчи ёшлар иштирок этди. Ҳудудий босқичларда ғолиб бўлган 42 нафар йигит-қизлар веломарафоннинг Республика босқичига йўлланмани қўлга киритди.

Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, мусобақанинг ҳудудий босқичларида “Энг ёш иштирокчи ўғил бола”, “Энг ёш иштирокчи қиз бола”, “Энг иродали иштирокчи”, “Энг маҳоратли техник иштирокчи”, “Фахрий иштирокчи” номинатсиялари ғолиблари ҳамкорлар томонидан тақдирланган эди.

Бугун биз бир-биридан соғлом, кўркам, бақувват, маънан етук спортсеварларга омад тилаймиз. Тилагимиз ҳамма баравар финишга етиб келсин!!! Биз билан қолинг ва ҳадемай ғолиблар билан танишасиз!

Г. Ашурова,
Фото: Ж.Вафоев

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 20315 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 49425 Жамият
Келажак мевалари: фарғоналик бемор онанинг икки нафар норасида фарзандига ёрдам қўлини чўзайлик
23:59 / 21.08.2017 1599 Жамият
Барселоналик террорчини йўқ қилишда синчков аёл ёрдам берди
23:57 / 21.08.2017 755 Жаҳон
Шимолий Кореяга қочиб кетган охирги америкалик ҳарбий вафот этди
23:34 / 21.08.2017 2157 Жаҳон
Хитой хорижий инвестицияларга чеклов жорий қилди
23:08 / 21.08.2017 1488 Жаҳон
Дайжест: Самарқандда ҳокимлар алмашинуви, гўшт импорти учун имтиёз, Асакадаги заводда танаффус ва куннинг бошқа хабарлари
22:59 / 21.08.2017 2356 Жаҳон
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
22:48 / 21.08.2017 2602 Технология
Лотин алифбосидан кимлар қўрқади?
22:45 / 21.08.2017 3771 Жамият
Президент 2017 йилда ғўза дефолиациясини ўз вақтида ва самарали ўтказишга доир қарорни имзолади
22:37 / 21.08.2017 3650 Ўзбекистон
Кўпроқ янгиликлар