“Одноклассники” МДҲ мамлакатларининг интерфейс дизайнерлари учун танлов эълон қилди

Технология 03 Октябрь 2016 2461

Шу йилнинг 10 октябридан 21 декабрига қадар ҳисоб бўйича бешинчи бор Russian Design Cup мусобақаси бўлиб ўтади. Танлов сайт, мобиль илова ва давлат порталлари яратишдан бекатлардаги дисплейларни безаш, “Ақлли” соатлар учун иловалар яратиш ва маиший ускуналарни бошқаришгача бўлган турли хил топшириқлардан иборат бўлиб, уч босқичда ўтади. Танлов ғолиби Mac Pro ноутбуки соҳибига айланади, яна талабгорларни “Госуслуги”, ICQ ва “Манн, Иванов ва Фербер”лардан совғалар кутади.

Бу сафар талабгорларнинг ишларини “Innova”нинг арт директори Антон Ярусов, Scream School, Bang! Bang! Education ва Британиянинг Дизайн олий мактаби курсларининг нозири Дмитрий Карпов, AIC’нинг бошқарувчи шерик ва бош-дизайнер Сергей Попков, “Одноклассники” лойиҳасининг дизайн гуруҳи раҳбари Леонид Ивахов ва Mail.Ru Group порталининг дизайн жамоаси раҳбари Юрий Ветров баҳолайдилар.

Russian Design Cup бу ҳар йили ўтказиладиган танлов. Унинг ташкилотчиси “Одноклассники” ижтимоий тармоғи. Баҳолаш эксперт ҳайъат аъзолари томонидан амалга оширилади ва танлов уч босқичда ҳамкорларнинг турли хил топшириқлардан иборат бўлади. Танловда ёш дизайнерлардан тортиб катта компанияларнинг тажрибали арт-директорлари ва менежер-дизайнерлари ҳам қатнаша олади. 2015 йилда танловда Россия, Украина, Беларусь ва Озарбайжондан 210 нафардан ортиқ дизайнер 300 тадан ортиқ ишлари билан  қатнашишган.
 

Кўпроқ янгиликлар