Сурия армияси Чеченистонда тайёргарликдан ўтиши мумкин

Жаҳон 03 Октябрь 2016 8048
Фото: TACC

Чеченистон республикаси раҳбари Рамзон Қодировнинг баёнот беришича, Сурияда чеченистонлик ҳарбий мутахассислар йўқ. Бироқ, республика суриялик ҳарбийларни махсус қўшинларни тайёрлаш марказига таклиф қилишга тайёр, деб хабар қилмоқда  РИА «Новости» агентлиги.

Қодировнинг сўзларига кўра, Чеченистон Сурия армияси вакилларини ўзининг Гудермес шаҳридаги халқаро махсус бўлинмаларни тайёрлаш марказига таклиф қилишига шай. 

«Нега мумкин эмас...Сурияда террорчилар бўлса, биз эса ҳаммамиз террорчиларга қарши курашмоқдамиз», — дея қўшимча қилган Қодиров. 

Гудермес шаҳридаги халқаро махсус бўлинмалар тайёрлаш маркази 400 гектардан ортиқ ҳудудни эгаллайди. Тактик машқлар ўтказиладиган шаҳарчада ҳақиқий кўп қаватли бинолар барпо этилган бўлиб, улар ерусти ва ерости инфратузилмаларига ҳам эга. Махсус бўлинмалар жангчиларига 200 нафарга яқин мутахассис сабоқ беради. 

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 22694 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 49195 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 62969 Жамият
CNN: Трампнинг маслаҳатчиси Путин билан учрашув уюштиришга ҳаракат қилган
09:58 16 Жаҳон
ЕЧЛ. Қуръадан олдин барча иштирокчилар номи ва саватчалар таркиби
09:57 39 Спорт
АҚШ янги ядровий қанотли ракета яратишга буюртма берди
09:40 399 Жаҳон
ОАВ: Россия ва Миср ўртасидаги авиаалоқа 2017 йилда тикланмайди
09:37 235 Жаҳон
Ўзбекистонда якка тартибдаги тадбиркорларнинг банкротлик жараёни жорий этилади
Мексиканинг биринчи электромобили ноябрь ойида пайдо бўлади
Вайронкор “Хато” тўфони Жанубий Хитойда 12 кишининг умрига зомин бўлди
09:25 507 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар