Тайсон Фьюри фаолиятини якунлагани ҳақида эълон қилди

Спорт 03 Октябрь 2016 5352

Бокс бўйича супероғир вазн тоифасида IBO, WBA ва WBO версиялари бўйича жаҳон чемпиони ҳисобланган британиялик Тайсон Фьюри фаолиятини якунлагани ҳақида маълум қилди.

«Мен буюкман ва мен кетаяпман», — деган Фьюри Twitter саҳифаси орқали.

Шу билан бирга у бокс у иштирок этган энг азобли иш эканини таъкидлаб ўтган.

Сентябрь ойи охирида ушбу британиялик боксчининг  кокаин гиёҳванд моддасини аниқлаш бўйича топширган допинг тести ижобий натижа бергани маълум бўлганди.

Британиялик 28 ёшли боксчи 22 сентябрь куни Англиянинг Ланкестер шаҳрида текширувдан ўтганди. Унинг қон таркибида кокаин борлиги аниқланди.

Энди катта эҳтимол билан Тайсон Фьюри қўлга киритган барча чемпионлик камарларидан айрилади. 

Ўзининг профессионал фаолияти давомида Фьюри 25 жанг ўтказиб, барчасида ғалаба қозонган (18 нокаут).

Аввалроқ 29 октябрь кунига белгиланган украиналик Владимир Кличко ва Тайсон Фьюри ўртасидаги реванш жанги ташкилотчилари беллашув номаълум муддатга қолдирилганини тасдиқлаганди.

Эслатиб ўтамиз, 2015 йилнинг ноябрь ойида Тайсон Фьюри 12 раундлик жангда Владимир Кличкони ҳакамларнинг якдил қарори билан мағлубиятга учратиб, IBF, WBA ва WBO чемпионлик камарларини қўлга киритганди.

Кейинроқ британиялик боксчи мажбурий жанг ўтказишдан бош тортгани учун IBF камаридан маҳрум этилган эди.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 33146 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 18595 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 71594 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 59137 Жамият
ЕЧЛ-2017/18 қуръасида саватчалар таркиби қандай бўлади?
15:04 622 Спорт
24 август куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?
Ўзбекистон Футбол федерацияси ўзбек футбол мухлисларини «жазо»лади
14:50 3648 Спорт
Google ва Walmart ҳамкорлик ҳақида эълон қилишди
Афғонистон жанубида портлаш юз берди
14:40 631 Жаҳон
Жосусликда айбланиб қамалган Эркин Мусаев озодликка чиқарилди
Кўпроқ янгиликлар