АҚШнинг Apple компанияси баҳорги тақдимот маросимида учта янги iPad планшет компьютерларини намойиш этиши мумкин. Улар орасида 7,9 дюймли экранга эга iPad Pro mini ҳам бўлади, дея хабар қилмоқда Япониянинг Mac Otakara блоги.

Унга кўра, янги моделнинг катта кўриниши ҳозирги ўлчамда қолади. Бироқ, унинг камераси ўзгариб, iPad Pro 9,7 моделида қўлланилган True Tone функциясига эга бўлади. Ушбу технология тасвирни атрофнинг ёритилишига мослаштириш имконини беради. Планшет компьютерларнинг ўрта ҳажмли моделлари ўлчами диагонали 10,1 дюймгача йириклашади. Шу сабабли, унинг габарит ўлчамлари ҳам энига 0,5 см, қалинлиги 1 смга катталашади. 

Тақдимот маросимининг асосий янгилиги 7,9 дюймли iPad Pro mini бўлиши кутилаяпти. Бу қурилмага ҳам True Tone функцияси, тўртта стерео-динамик ва клавиатурани ўрнатиш учун смарт-коннектор жойланади. Манбанинг қўшимча қилишича, уччала планшет iPhone 7 смартфонида олиб ташланган 3,5 ммли аудиотирқишга эга бўлади. 

Apple iPad Pro планшетини 2016 йил баҳорида бўлиб ўтган WWDC кўргазмаси доирасида намойиш этган эди. Ушбу планшет компаниянинг 256 гигабайт хотирага эга илк қурилмаси бўлди.