“Одноклассники” ижтимоий тармоғи узоқ кутилган ўзгаришларни амалга оширди. Бизнес учун гуруҳлар ўрнига барча фойдаланувчилар учун очиқ кўринишдаги саҳифалар пайдо бўлди. Саҳифаларга маълумотларни маъмурият тайёрлайди ва жойлаштиради, обуначилар эса уларни муҳокама қилишда қатнашишлари мумкин.

Қуйида саҳифаларнинг қисқача тарифи:

Жамоат саҳифаси: мисол учун маълум мавзулардаги янгиликлар ёки мақолаларни тез-тез чоп этиш учун айни муддаодир. Ташкилот ёки компания: бизнес ёки бренднинг ўз мижозлари билан алоқа ўрнатиши учун ёки нотижорат ташкилотларнинг интернетдаги ваколатхонаси учун ас қотади. Корхона, идора, жой: турли хил муассасаларга ва харитадаги жойларга тўғри келади, мисол учун кафелар, боғлар, музейлар, стадионларга. Бу бўлим айнан санъаткорлар, сиёсатчилар ва мусиқий гуруҳлар учун мўлжалланган. Улар бу ерда ўз мухлислари ва тарафдорлари билан мулоқот қилишлари мумкин. Қизиқишлар бўйича гуруҳлар ўзгармади. Бу ерда аввалгидай гуруҳни ёпиш ёки барча фойдаланувчилар учун кўринадиган қилиб чоп этиш мумкин.

Гуруҳ маъмуриятига ўтишга ёрдам бериш учун “Одноклассники” ижтимоий тармоғи мавжуд гуруҳларни уларнинг созланмасига кўра ажратиб қўйган. Агар гуруҳ маъмурияти ижтимоий тармоқ танлови тўғри эмас деб ҳисобласа, уларнинг ўзлари созланмаларни яна ўз ўрнига қайтаришлари мумкин.

Агар сиз уларни хали ҳам фарқлай олмаётган бўлсангиз, “Одноклассники”нинг махсус эслатмасига амал қилинг:

1. Саҳифалар барча учун очиқ, маълумотларни эса фақат маъмурият чоп эта олади.
2. Гуруҳлар унинг иштирокчилари ўзаро мулоқот қилишлари учун мўлжалланган.

Гуруҳ турини фақат сиз ўзгартира оласиз, бунинг учун махсус созланмалар бор. Унинг турини ўзгартирганингизда махсус хабарнома кўрсатилади.