Агар Суриянинг Ҳалаб шаҳри шарқидаги ҳарбий ҳаракатлар ўз жадаллигини сақлаб қолса, унда шаҳарнинг бу қисми йил охиригача буткул вайрон бўлади. Бундай фикрни БМТнинг Сурия бўйича махсус элчиси Стаффан де Мистура билдирди.

"Бомбардимонлар давом этса, нима бўлиши мумкин? Бомбардимонлар бундай жадаллик билан борса, шарқий Ҳалаб энг кўпи билан 2-2,5 ойда буткул вайрон бўлади. Биз айниқса шаҳарнинг эски қисми ҳақида гапирмоқдамиз", деб айтган де Мистура.

У Москва ва Дамашқни "улар агар "Жибҳат ан-Нусра" қуролни ташласа, бомбардимонларни тўлиқ тўхтатишга тайёрликлари" ҳақида тезроқ жавоб беришга чақирди. Дипломат, шунингдек, жангариларга улар шарқий Ҳалабда қамалда ушлаб турган 275 минг тинч аҳолини озод қилиш чақириғи билан мурожаат қилди. Де Мистура бундай вазиятда у аҳолини шаҳардан чиқишда шахсан ўзи кузатиб боришга тайёрлигини айтган.

Де Мистура "Жибҳат ан-Нусра"нинг Ҳалабдан Идлибга хавфсиз кетиши учун жумладан Москва ва Дамашқнинг кафолатлари зарурлиги ҳақида ўзига ҳисобот беришини таъкидлаб ўтди. 

Аввалроқ Де Мистура шарқий Ҳалабда террорчилик гуруҳининг 900 га яқин жангариси борлигини маълум қилганди.