Филиппин мудофаа соҳасида АҚШ билан ҳамкорлик қилишдан қисман бош тортди

Жаҳон 08 Октябрь 2016 4149
Фото: AFP

Филиппин мудофаа вазири Делфин Лорензана Филиппин АҚШ билан биргаликда Жануби-Хитой денгизини назорат қилиш ва у ерда ҳарбий машғлотлар ўтказиш бўйича режаларини қолдиришга қарор қилинганини маълум қилди. Бу ҳақда РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар бермоқда.  

Ассошиэйтед Пресс ахборот агентлиги таъкидлашича, бу қарор Филиппин президенти томонидан АҚШга нисбатан айтилган кескин нутқлардан кейин икки давлат ўртасидаги мудофаа соҳасидаги ҳамкорликка путур етганининг яққол далилидир.

"Бу йил охиргиси бўлади", деб айтди АҚШ билан ҳар йили биргаликда ўтказиладиган ҳарбий машғулотлар ҳақида Филиппин президенти Родриго Дутерте.

"Мен бу ерда эканман, бизга оёқ артиш ярамайди, йўқса кейин бундан афсусланиб қоласиз. Мен ҳар доим Хитойга мурожаат қилишим мумкин", деб айтган Дутерте АҚШга нисбатан.

Лорензананинг айтишича, Дутерте унга Пекин ва Хитойга ташриф буюриб, улар қандай мудофаа қуролларини таклиф қила олишлари ҳақида маълумот йиғиб келишга кўрсатма берган.

АҚШ давлат департаменти вакили Жон Кирби АҚШ Филиппин томондан бу ҳақда ҳеч қандай огоҳлантириш олмаганини ва ўзаро манфаатли соҳаларда Манила билан ишлашда давом этилишини маълум қилган. 

Май ойида Филиппин президенти этиб сайланган Дутерте жаҳон етакчилари номига фикр билдиришда "андиша қилиб ўтирмаслиги" билан маълум. У ўз нутқларида АҚШ президенти Барак Обамани "ярамас" деб атаган, Европа Иттифоқини "жаҳаннамга жўнатган", БМТ бош котиби Пан Ги Мунни "аҳмоқ" деган. Филиппин президентининг бу қўполлиги унинг Филиппинда гиёҳвандфурушликка қарши кўраётган кескин чораларининг жаҳон ҳамжамияти томонидан танқид қилиниши билан боғлиқ. Мамлакат полицияси маълумотларига кўра, Дутерте ҳокимият тепасига келгандан кейин Филиппинда гиёҳвандфурушликка алоқаси бўлган 2,4 мингга яқин киши қатл этилган.

Кун янгиликлари
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 64429 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 36452 Lifestyle
Ҳоуп Ҳикс Оқ уйнинг коммуникациялар бўйича вақтинчалик директори этиб тайинланди
22:42 116 Жаҳон
Трампнинг биргина твити Amazon’нинг деярли 6 млрд доллар йўқотишига сабаб бўлди
22:35 1059 Жаҳон
Алмазбек Атамбоев Ўзбекистонга расмий ташриф билан келади
Видеорепортаж: Қўқон-Андижон йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган поезд автомобиллардан илгари манзилига етмоқда
22:28 420 Жамият
Apple шахсий видеоконтентини ишлаб чиқариш учун миллиард доллар сарфлайди
Бошқалар лотинча имлога қандай ўтишди? Мукаммаллик сари ислоҳотлар
22:20 758 Жамият
ОАВ: Роналду ортидан Зидан ҳам дисквалификация қилиниши мумкин
22:05 3427 Спорт
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Кўпроқ янгиликлар