«Мэтью» довулининг таҳдиди биринчи тоифагача пасайди, деб хабар қилмоқда CNN агентлиги.

Тўфон шамолининг тезлиги соатига 136 кмгача сусайган.

Айни вақтда, довул Жанубий Каролина соҳиллари яқинида ҳукм сурмоқда. У, шимоли-шарқ томон ҳаракатланишда давом этади. 

Аввалроқ, «Мэтью» довули Ҳаитида 877 кишининг ёстиғини қуритгани хабар қилинган эди.